Расмий муносабат

Расмий муносабат

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда "Короновирус бетон тўсиқдан ўтолмайдими?" сарлавҳаси билан мурожаат тарқади. Мурожаатда Тошлоқ тумани, Варзак қишлоғи Бектўпи кўчасида асосий кўчаларни катта йўл билан боғловчи жойлари бетон блоклар билан тўсиб қўйилганлиги боис бетон тўсиқларни олиб ташлаб, фуқароларни бемалол ҳаракати учун имкон яратиб берилиши акс этган.

Мазкур мурожаат бўйича Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш олиб борилиб, Варзак қишлоғи Қипчоқариқ маҳалла фуқаролар йиғини Бектўпи кўчасидаги бетон тўсиқлар маҳаллада коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида қўйилганлиги аниқланди. Ўрганиш давомида маҳалла фуқаролар йиғинида коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар мавжуд эмаслиги, уй каринтинида бўлганларнинг йўқлигини ҳисобга олиб бетон тўсиқлар олинганлиги маълум қилинади.

Report Page