Расмий муносабат

Расмий муносабат


Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда вахшийларча қотиллик” сарлавҳаси остида тарқалган хабар бўйича қўшимча маълумот


Қашқадарё вилояти, Нишон тумани “Каптарли” МФЙда яшовчи фуқаро М.М.нинг турмуш ўртоғи фуқаро Ж.С. 2021 йилнинг 25 июль куни соат тахминан 19.30 ларда Нишон тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори капитан И.Холматовнинг хизмат уйига келиб, турмуш ўртоғи Тошкент шаҳрида “Абу саҳий” бозорида ишлашлигини, у ердан 25 июль куни соат тахминан 18.00 ларда уйига маст ҳолатда етиб келганлигини, бироздан сўнг, ўзига келиб, қўлига пичоқ билан жанжал қилишни бошлаганлигини, агарда унга чора кўрмаса, бошқа салбий оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини маълум қилган.


Капитан И.Холматов, фуқаро Ж.С.нинг яшаш хонадонига борган вақтида марҳум М.М. спиртли ичимликдан маст ҳолда турмуш ўртоғини оғизга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилиб, қонуний талабига бўйсунмаганлиги сабабли, Нишон тумани Каптарли МФЙга қўшни бўлган “Ширинобод” МФЙ профилактика инспектори катта лейтенант Х.Пўлатовни чақирган. Катта лейтенант Х.Пўлатов билан биргаликда “Ширинобод” МФЙда яшовчи жамоатчилик вакили фуқаро Г.А. ҳам келган. Капитан И.Холматов келгусида оила турмуш доирасидаги жиноятлар содир бўлишини олдини олиш мақсадида фуқаро Ж.С.га турмуш ўртоғини Наркология диспансерига мажбурий тартибда ётқизиш бўйича ариза ёзиб бериши лозимлигини тушунтирган. Бироқ, фуқаро Ж.С. туман ИИБ бошлиғи номига ариза ёзиб беришдан бош тортганлиги сабабли, бўлиб ўтган ушбу ҳолатни тегишли тартибда ҳужжатлаштириш мақсадида марҳум фуқаро М.М. МФЙ биносига олиб борилиб, МФЙ раисининг 2021 йил 25 июль кунидаги 2-сонли билдириш хатига асосан, шу кун соат 23:20да вилоят Наркология диспансерига алоқа хати билан диспансердан кўрикдан ўтказган.


Кўрикдан ўтказиш давомида, марҳум М.М.га “мастликни ўрта оғир даражаси” ташхиси қўйилиб, танасида жароҳатлар бор ёки йўқлигига аниқлик киритиш бўйича тиббий кўрикдан ўтказилиб, ушбу тиббий кўрик натижаларига кўра, касаллик тарихи очилган. Мажбурий тартибда даволаниш тўғрисидаги йўлланма асосида марҳум М.М. Қарши тумани “Мирмирон” МФЙ ҳудудида жойлашган вилоят Наркология диспансерига топширилган.


Қарши туман ИИБга 2021 йил 26 июнь куни тушган хабарга кўра, шу куни соат 20:45ларда, фуқаро М.М. тўсатдан вилоят Наркология диспансерида вафот этганлигини маълум қилинган.

Шунингдек, марҳум М.М.нинг оиласи “Каптарли” МФЙда нотинч оила сифатида рўйхатга қўйилганлиги аниқланди.


СТЭнинг 26 июлдаги маълумотномасида марҳум М.М. “сурункали алкоголизм” натижасида вафот этганлиги кўрсатилган.


Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳамда профилактика инспекторлари И.Холматов ва Х.Пўлатовларга нисбатан Қашқадарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.


Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page