Расмий муносабат

Қашқадарё вилояти, Нишон тумани “Каптарли” МФЙда яшовчи фуқаро М.М.ни турмуш ўртоғи фуқаро Ж.С 2021 йилнинг 25 июль куни соат тахминан 19-30ларда Нишон тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори Х.И.нинг хизмат уйига келиб, турмуш ўртоғи Тошкент шаҳрида “Абу саҳий” бозорида ишлашлигини, у ердан 25.07.2021 йил соат тахминан 18-00ларда уйига маст ҳолатда етиб келганлигини, бироздан сўнг, ўзига келиб, қўлига пичоқ билан жанжал қилиб бошлаганлигини, агарда унга чора кўрмаса, бошқа салбий оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини маълум қилган.
Х.И, фуқаро Ж.Снинг яшаш хонадонига борган вақтида мархум М.М спиртли ичимликдан маст ҳолда турмуш ўртоғини оғизга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилиб қонуний талабига бўйсунмаганлиги сабабли, Нишон тумани Каптарли МФЙга қўшни бўлган “Ширинобод” МФЙ профилактика инспектори П.Х.ни
чақирган. П.Х билан биргаликда Ширинобод МФЙда яшовчи жамоатчилик вакили фуқаро Г.А исмли фуқаро ҳам келган. Х.И фуқаро Ж.С.га келгусида оила турмуш доирасидаги жиноятлар содир бўлишини олдини олиш мақсадида фуқаро Ж.С.га турмуш ўртоғини Наркология диспансерига мажбурий тартибда ётқизиш бўйича ариза ёзиб бериши лозимлигини тушунтирган. Бироқ, фуқаро Ж.С туман ИИБ бошлиғи номига ариза ёзиб беришдан бош тортганлиги сабабли, бўлиб ўтган ушбу ҳолатни тегишли тартибда ҳужжатлаштириш мақсадида мархум фуқаро М.М.ни МФЙ биносига олиб бориб, МФЙнинг 2021 йил 25 июль кунидаги 2-сонли билдириш хатига асосан, 2021 йил 25 июль куни соат 23:20да вилоят наркология диспансерига алоқа хати билан Наркология диспансеридан кўрикдан ўтказган.
Кўрикдан ўтказиш давомида, мархум фуқаро М.М.га “мастликни ўрта оғир даражаси” ташҳиси қўйилиб, танасида жароҳатлар бор ёки йўқлигига аниқлик киритиш бўйича тиббий кўрикдан ўтказилиб, ушбу тиббий кўрик натижаларига кўра, касаллик тарихи очилиб, мажбурий тартибда даволаниш тўғрисидаги йўлланмаси асосида мархум М.М.ни Қарши тумани Мирмирон МФЙ ҳудудида жойлашган вилоят Наркалогия шифоатхонасига топширилганлиги маълум бўлди.
Қарши туман ИИБга 2021 йил 26 июнь куни тушган ҳабарига кўра, шу куни соат 20:45ларда, фуқаро М.М тўсатдан вилоят Наркология диспансерида вафот этганлигини маълум қилган.
Ўрганиш давомида, 2021 йилнинг 31 июль куни мархум М.Мнинг укаси фуқаро М.О Қарши туман прокуратурасига акасининг ўлими сабабига аниқлик киритишда амалий ёрдам беришликни сўраб борган вақтида, масъул ходимлар томонидан мархум М.М.нинг ўлими сабаби юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланганлигини ҳамда ҳозирда ушбу экспертиза хулосаси тайёр эмаслигини айтиб, ўлим сабаблари юзасидан қўшимча равишда маълумот берилиши тушунтирилган.
Шунингдек, мархум М.Мнинг оиласи “Каптарли” МФЙда нотинч оила сифатида рўйхатга қўйилганлиги аниқланди.
СТЭнинг 26.07.2021 йилдаги маълумотномасида мархум М.М “сурункали алкоголизм” натижасида вафот этганлиги кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳамда профилактика инспекторлари Х.И ва П.Хларга нисбатан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.