Расмий муносабат

Расмий муносабат


"Шаҳрисабздаги больницада беморни яқинларидан бири пичоқ олиб одамларга ташланаётгани айтилмоқда” номли видеолавҳа юзасидан муносабат

     2022 йил 26 июль куни соат тахминан 12.30ларда Шаҳрисабз туман “Аммоғон” МФЙда яшовчи фуқаролар Қ.О. ва Ж.А. Шаҳрисабз тумани Тиббиёт бирлашмаси қабул бўлими ҳовлисида жанжаллашиб қолган. Жанжалда Қ.О. ва Ж.А.ни бош соҳасига уриб, тан жароҳати етказган. Натижада Ж.А. туман Тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тез ёрдам бўлимига ётқизилган.

     Атрофдаги фуқаролар ва ҳодиса жойига етиб келган профилактика инспектори томонидан жанжал тўхтатилиб, жамоат тартиби тикланган.

Ҳодиса жойи шу куни туман ИИБ тергов тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида жанжал иштирокчиларида ўткир тиғли жисм таъсирида етказилган жароҳатлар аниқланмаган. 

      Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда 

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Report Page