Расмий муносабат

Расмий муносабат

Қашқадарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар Гунгон МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг томини шамол учириб кетганлиги тўғрисида тарқалган хабарлар Қашқадарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мутахассислари томонидан томонидан ўрганилди.

2021 йил 26 июл куни Қарши шаҳрида табий офат кучли шамол кузатилганлиги сабабли, Қарши шаҳар Гунгон МФЙда жойлашган 3-сонли кўп қаватли уйнинг том қисмини 80 м2 тунука қопламаси зарарланган. Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари қисқа муддатларда воқия жойига етиб бориб табий офат оқибатларини бартараф этган.

        Қашқадарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳузуридаги “Таъмирлаш-тиклаш хизмати Қарши шаҳар”  ДУК томонидан кўп қаватли уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини бошлаган, аммо кучли шамол кўп қаватли уйнинг том қисмида ишлаётган ишчилар фаолиятига тўсқинлик қилганлиги сабабли, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида вақтинчалик таъмирлаш ишлари тўхтатилди. Эртадан таъмирлаш ишлари давом этирилиш режалаштирилган бўлиб, таъмирлаш ишлари якунлари бўйича бошқармамизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали қўшимча маълумот берамиз.

✍️Қашқадарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати 

Report Page