Расмий муносабат

Расмий муносабат


Ижтимоий тармоқларда “Қаршида пичоқбозлик” сарлавҳаси остида тарқалаётган видеолар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Қарши шаҳар “Чармгар” МФЙда яшовчи вояга етмаган П.С. 2021 йил 24 июль куни соат 16:30ларда, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган “Шарқ” супермаркетида сотувчи бўлиб ишловчи Д.С.нинг олдига келиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат жойида қўпол сўзлар билан уни ҳақорат қилган.

Шу вақтда П.С.нинг ноўрин хатти-ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган супермаркет қўриқчиси Х.Ж.га “Сен аралашма!” деб ўзи билан олиб юрган ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказмоқчи бўлган. Натижада П.С. супермаркет ишчилари томонидан тўхтатиб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 24 июль куни П.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page