Расмий муносабат

Расмий муносабат


Ижтимоий тармоқларда Китоб туманида фуқаролар ўртасида муштлашув бўлаётганлиги хақида тасвирлар тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан маълум қиламизки, жорий йилнинг 18 июль куни соат тахминан 12.00ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, “Самарқанд” маҳалласи худудида, маҳаллий яшовчилар ўртасида шахсий адоват замирида жанжал юзага келиб, улардан фуқаролар Т.О. ва П.И.лар тан жароҳатлари билан Китоб тумани марказий шифохонасига мурожаат қилганлар.

Шу куни, соат тахминан 15.30ларда шифохона ҳовлисида тўпланган, жабрланган фуқароларнинг қариндошлари ўртасида муштлашув келиб чиққан.

Аниқланишича, ўзаро жанжал жараёнида фуқаро П.Б. автомашинасида бўлган пичоқ билан фуқаролар Қ.И. ва О.А.га тан жароҳати етказган.  

Хозирда мазкур ҳолат юзасида Китоб туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар П.Б., П.А., П.Б., А.А., ака ва ука Р.Ф. ва Р.Ф. ҳамда Р.Б.лар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Report Page