Расмий муносабат

Расмий муносабат


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан муносабат. 2021 йил 13 июль куни Қарши шаҳар (Насаф-Мустақиллик” кўчалари кесишган чоррахага  хизматга жалб қилинган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ махсус отряди ЙПХ инспектори сафдор И.Қораев шу куни соат 15:30 ларда Қарши шаҳар Насаф кўчаси “Оргинал” савдо мажмуаси рўпарасида велосипед ҳайдовчиси нотекис ҳаракатланиб автомашиналар йўлига чиқиб кетаётганлиги сабабли тўхтаб велесопед ҳайдовчисини тартибга чақирмоқчи бўлган вақтда ҳайдовчи велосипедни ўнг томонга қараб ҳаракатлантирган шу вақт “Лабо” русумли автомашинаси ҳаракатни секинлаштирган вақт “Газ-53” русумли автомашинаси оралиқ масофани сақламаганлиги натижасида “Лабо” русумли автомашинаси орқа балони билан уриб юбориб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар бўлмаган. “Лабо” русумли автомашинаси ҳайдовчиси Э.Э ҳамда “Газ-53” русумли автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Ш.лар вилоят Наркология диспанцерининг 2021 йил               13 июль кунидаги маълумотномасига ассоан хушёр ҳолда бўлишганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатларни жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган. 

  Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

                                                                       


Report Page