Расмий муносабат

Расмий муносабат


"Потребитель Бухара плюс" телеграм каналида эълон қилинган 437-сонли автобус йўналиши ҳайдовчилари видеомурожаати юзасидан РАСМИЙ ИЗОҲ.

Мазкур видеомурожаат юзасидан бошқарма ходимлари томонидан 437-сонли "Марказий бозор-Янги Турмуш" автобус йўналишида хизмат кўрсатувчи "Амир транс сервис" МЧЖ масъуллари ва йўналиш ҳайдовчилари ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида ҳайдовчиларга йўловчилар билан хушмуомалада бўлиш, йўналиш харитасидан четга чиқмаслик, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш масалаларида профилактик тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга уларнинг норозилигини келтириб чиқараётган ҳолатлар ҳам ўрганилиб, йўловчилар билан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилиши таъкидланди.

Бундан ташқари ҳайдовчиларга йўловчилар томонидан уларнинг ишига халақит ҳамда тўсқинлик қилиш, асоссиз аралашиш, бошқа йўловчиларга нисбатан ҳурматсизлик қилиш каби ҳолатлар учраганда бошқармага ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилди.




Report Page