Расмий муносабат
June 17, 2021Денов туманидаги 75-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидаги фойдаланишга ёроқсиз ҳолга келиб қолган эски бино, Денов туман ҳокимининг 2019 йил 13 июлдаги 3941-сонли қарорига асосан тумандаги “ASLBEK-BUNYOD-FAYZ” МЧЖга “Ахборот-кутубхона ўқув маркази” биноси қурилиши учун 1000 кв.метр ер майдони ажратиш ва қурилишига рухсат берилган.
Шунингдек, Денов туман ҳокимининг 2019 йил 5 августдаги 4086-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарорда юқорида ажратилган 1000 кв.метр ер майдонида қурилиш таъмирлаш ишлари ниҳоясига етгандан сўнг, 312 кв.метр “Ахборот-кутубхона маркази” биноси 75-умумий ўрта таълим мактаби балансига, 688 кв.метр “Ўқув маркази” биноси “ASLBEK-BUNYOD-FAYZ” МЧЖ тасарруфида қолдирилиши белгиланган ҳамда туман ҳокимлиги, туман ҳалқ таълими бўлими, 75-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти ва “ASLBEK-BUNYOD-FAYZ” МЧЖ ўртасида 2020 йил 11 июнда келишув битими тузилган.
“ASLBEK-BUNYOD-FAYZ” МЧЖ томонидан 75-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан “Ахборот-кутубхона ўқув маркази” ва “ID ўқув маркази” қуриш учун Сурхондарё вилояти Қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциясининг 2019 йил 2 июлдаги 564 Т/Х ва 2021 йил 24 февралдаги 59/ТХ - сонли техник хулосаси, Сурхондарё вилояти Қурилиш Бош бошқармасининг 2020 йил 682/2020-сонли меъморий режалаштириш топшириғи олинган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу ер майдонида қурилиш ишларини давом эттириш учун лойиҳа ишлари якунига етказилмаганлиги сабабли вақтинча тухтатилган.
Денов туманидаги 78-мактабнинг чегара тусиқ девори билан чегарадош бўлган Денов тумани ҳокимлиги заҳирасида бўлган 120.0 кв метр ер майдони Денов тумани ҳокимининг 07.11.2018 йилдаги 1616-сонли қарорига асосан, “Етти Хазина Мўжизаси” хусусий корхонасига “Ёшлар меҳнат гузари” биноси қурилиши учун берилган. Ушбу қарор асосида “Етти Хазина Мўжизаси” хусусий корхонасига Сурхондарё вилояти Қурилиш Бош бошқармасининг 2018 йил 6 ноябрдаги 1430/2018-сонли меъморий – режалаштириш топшириғи, “Бино ва иншоатлар назорат таҳлил” МЧЖ, “Термиз модерн проект” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини 2020 йил 23 майдаги 110-сонли олинган экспертиза хулосасига асосан ҳозирги кунда бинонинг 2-қавати тугалланиб 3-қаватида қурилиш ишлари давом этмоқда. Ушбу қурилиш ишлари Денов туман Халқ таълими бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан берилган маълумотларга кўра, 78-мактабнинг ҳудидига кирмаган.