Расмий муносабат

Расмий муносабат

Namangan FVB Matbuot xizmati
Namangan FVB Matbuot xizmati
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ертикан сув омбор ташқи тоғони остидан сув сизиб чиқаётгани айтилмоқда” номли постга Расмий муносабат  

Наманган вилоятининг Косонсой тумани, “Қуқунбой” қишлоғида жойлашган “Ертикон” сув омборида сув сизиб чиқиши (фильтрация) ҳолати бўйича бирламчи маълумот 

Namangan FVB Matbuot xizmati

2022 йил 14 июнь куни соат 10:35 да Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор-навбатчисидан олинган оғзаки маълумотга кўра, Косонсой тумани, “Қуқунбой” қишлоғида жойлашган “Ертикон” сув омборидан сув сизиб чиқиши (фильтрация) кузатилган. 

Юқоридаги ҳолатни бартараф этиш мақсадида, сув омборида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли ташкилот масъул ходимлари билан биргаликда ўрганиб чиқилди. “Ертикон” сув омборининг 2 та ерли жойларидан (5 ва 10 летр секундига) сув сизиб чиқиши 2022 йил 13 июнь куни 19:00 лардан бошлангани, дамба (темир бетон)нинг ўзи мустаҳкамлиги, аҳолига ва тўғонга хавф йўқлиги аниқланди. 

Сув сизиб чиқишини бартараф этиш мақсадида “Косонсой” сув омборидан сувни чиқариш тўхтатилган, “Ертикон” сув омборидан сувни чиқарилиши “Калбува” ва “Муса ариқ” каналлари (авариявий ташлама) орқали 4 м.сек. гача оширилган (сув сув омборидан сувни шу ҳажмда чиқарилиши натижасида 2 сутка мобайнида давом эттирилиши эвазига сизиб чиқаётган сув (фильтрация) жойлари бартараф этилди.  

Ҳозирда ушбу сув омборида вазиятни кузатиб бориш ва ишларни назорат қилиш мақсадида, тегишли мутахассисларидан иборат туну-кун кузатув пости ташкил этилди.

Namangan FVB Matbuot xizmati


Report Page