Расмий муносабат

Расмий муносабат


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 9 июнь куни ижтимоий тармоқлардаги "Акс-садо" телеграмм каналида Чиноз тумани Олмазор қўрғони Мевазор МФЙда жойлашган 6-сонли кўп қаватли уй билан боғлиқ мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ушбу мурожаат бўйича туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддилари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5152-сонли қарорининг 2-иловасига асосан, ушбу 6-сонли кўп қаватли уйни мукаммал таъмирлаш 2022 йилги манзилли дастурга киритилган. Тез кунларда дастурда белгиланган вазифаларнинг ижроси таъминлаши кўзда тутилган. Бу ҳақда 6-уй фуқароларга бирма-бир тушунтирилиб, бошқарув сервис компаниясига аъзо бўлиш юзасидан суҳбат ва тушунтириш ишлари олиб борилди.








Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page