Расмий муносабат

Расмий муносабат


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан муносабат. 2021 йил 29 май куни соат тахминан 15:15лар чамасида Китоб тумани ИИБга тегишли “Нексия” русумли хизмат автомашинаси “Китоб-Қарши” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бориб, Шаҳрисабз шаҳар “Кеш” тўйхонаси рўпарасида светафорнинг тақиқловчи қизил ишорасида тўхташ чизиғини босиб тўхтаган.

Шу куни мазкур хизмат автомашинаси Яккабоғ тумани Мевазор қишлоғи ҳудудидан ўтган “Тошкент-Термез” йўлида 1.1 узлуксиз ўқ чизиғини босиб ҳаракатлангани фаол фуқаролар томонидан видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоққа жойланган.

Шу куни мазкур қоидабузарлик учун Китоб тумани ИИБ ЙҲХБ инспектори томонидан тегишли тартибда иккита ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан маъмурий баённома тузилиб, тегишли чора кўрилди.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

Report Page