Расмий маълумот

Расмий маълумот

лумот


2022 йилнинг 11 май куни Деҳқонобод туман ИИБга Сурхондарё вилояти Ангор тумани “Чинобод” маҳалласида яшган, 1995 йилда туғилган Э.З. бедарак йўқолгани ҳақида хабар келиб тушди. 

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ, Қамаши тумани ИИБ, Дехқонобод тумани ИИБ ходимлари, маҳаллий аҳоли, овчилар, ўрмон ишчилари, егирлар ҳамда вилоят ФВБ ходимларидан иборат қидирув гуруҳлари тузилиб, тоғли ҳудуддаги ғорлар ва сойликлар кўздан кечирилиб, яқин атрофда чорва молларини боқиб юрган чўпонлар билан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 02 апрель куни Э.З. Жарқўрғон туманидан Ангор туманида яшовчи фуқаролар Ж.Б. ва Ж.К.лар билан бирга чорва молларини Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманига туташ тоғларига боқиш учун йўлга чиқиб кетиб, шу йилнинг 2 май куни Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалиги 13-квартал Қалоқ-Қўтон участкаси ҳудудида бедарак йўқолган. 

Олиб борилган қидирув тадбирлари давомида 2022 йилнинг 20 май куни Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг 13-кварталидаги Қалоқ-қўтон номли ер майдони ҳудудидаги тахминан 100-120 метр чуқурликдаги жарлик тубидан бедарак йўқолган фуқаро Э.З.ни жасади топилиб, марҳум олиб чиқилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Report Page