Расмий муносабат

Расмий муносабат


“Потребитель Бухара плюс” телеграм канали орқали “Бухоронинг жамоат транспортлари” рукнида баён этилган мурожаатлар юзасидан РАСМИЙ ИЗОҲ.

Баён этилган ҳолатлар бўйича бошқарма ва Транспорт назорат инспекцияси вилоят ҳудудий бўлими ходимлари томонидан ҳайдовчилар профилактик тушунтиришлар олиб борилди. Ҳайдовчиларга ҳаракат давомида йўловчилар билан қўпол муомалада бўлмаслик, бекатларда тўхтаб ҳаракатланиш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.

Бундан ташқари мазкур чиқишлар бўйича ҳайдовчилар томонидан содир этилган ҳолатларни кўриб чиқиб, қонуний чора кўриш ҳамда келгусида ҳайдовчилар билан бундай ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш учун ушбу йўналишда хизмат кўрсатувчи корхоналар масъулларига тегишли кўсатмалар берилди. 


Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.


Report Page