Расмий муносабат

Расмий муносабат


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан муносабат. 2021 йил 13 май куни тахминан соат 14.00 ларда Косон тумани марказида жойлашган Давлат хизматлари биноси рўпарасида, бир гуруҳ қизлар ўзаро тортишиб бир-бирлари билан уришиб, карантин қоидаларига амал қилмасдан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жанжаллашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, жанжалда иштирок этган фуқаролар М.Қ, Н.Х, Н.Ш, А.О, Р.М, Д.У, Ю.Тлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми ва 183-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликлари аниқланиб, уларга нисбатан жавобгарлик масаласини ҳал қилишлик учун тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Косон туман судига юборилди.

Ижтимоий тармоқ фаолларидан ҳар қандай кўнгилсиз ҳолатларни билиб-билмасдан ИИБ тизими билан боғламасликларини сўраб қоламиз.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.



Report Page