Расмий муносабат

Расмий муносабат


Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент туманидаги “Уч қаҳрамон” бозори маъмурияти томонидан тадбикорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни дўкон эгаларини бозор ҳудудидан мажбуран чиқариб юбориш ҳолатлари акс этган видеолавҳа тарқалди. 


 Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:


Аниқланишича, хабарга илова қилинган видеодаги ҳолат кеча, 20 май куни “Уч қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси” МЧЖ ҳудудида юзага келган.


Вазият тез фурсатда Тошкент тумани ҳокими ва туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи назоратига олинди.


Шунингдек, шу куннинг иккинчи ярмида ушбу савдо комплексида фаолият юритаётган бир гуруҳ тадбиркорлар Тошкент тумани ҳокимлигига келиб, вазият бўйича қонуний ечим топишда туман ҳокимидан амалий ёрдам сўраб мурожаат этишди.


Тошкент тумани ҳокими О.Рустамов тадбиркорларнинг важларини тинглади ва бир ҳафта муддатда масъул идора вакилларини жалб этган ҳолда ҳолатга аниқлик киритиб, вазият борасида жойига чиққан ҳолда тадбиркорлар ва жамият маъмурияти иштирокида бир тўхтамга келишни маълум қилди.


Ушбу ҳолат якуни бўйича қўшимча ахборот берилади.


Report Page