Расмий муносабат

Расмий муносабат

Бухоро туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2020 йил 19 май куни интернетнинг “Facebook” ижтимоий тармоғида “Масжидларни сотамизми” ёки “Бухоро тумани Хонобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган, 1717 йилда қурилган Файзихон масжидида новвойхона очилармиш” сарлавҳали мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ҳақиқатдан ҳам Бухоро тумани “Хонабод” маҳалла фуқаролар йиғинида 1717 йилда қурилган Файзихон номи остидаги маданий мерос объекти-норасмий масжид мавжуд. Ушбу объект муқаддам шу ҳудуд аҳолиси томонидан масжид сифатида фойдаланилган ва  давлат рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли қонуний тартибда ёпиб қўйилган. Ўтган 2019 йилда  Вилоят ҳокимининг 2019 йил 12 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПҚ-4095-сонли “Ўзбекистон Республикасида туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 10-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ишчи гуруҳи томонидан тумандаги қолган шунга ўхшаш давлат рўйхатидан ўтмаган ва қаровсиз ҳолга келиб қолган масжидлар қатори туман ҳокимлиги балансига ўтказилган.

ПҚ-4095-сонли қарорга мувофиқ ҳудудлардаги туризм инфратузилмаси объектлари, шу жумладан жойлаштириш воситалари жойлашган ёки барпо этиладиган моддий маданий мерос объектлари ўттиз йилга, бироқ ўн йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади. Бунда ижарачилар беш йиллик ижара ҳаққига тенг миқдорни ўзлари жойлашган моддий-маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга йўналтириш ҳамда моддий маданий мерос объектларини сақлаш қоидаларига риоя қилиш шарти билан дастлабки беш йил учун ижара ҳаққи тўлашдан озод этилганлиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур мурожаат туман ҳокимлиги ва туман адлия бўлими мутасаддилари томонидан жойида бориб мурожаатчи ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мазкур обектда ҳеч қандай новвойхона фаолият юритмаётганлиги, 100 млн сўм маблағ сарфланди деган важ ҳам асоссиз эканлиги, шу ҳудуд аҳолиси эса ушбу масжидни жомеъ масжид сифатида фаолиятини тиклаш ниятлари борлиги аниқланди. Ва фуқароларга мутасаддилар томонидан жоме масжид фаолиятини тиклаш бўйича керакли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

  

Бухоро туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Report Page