Расмий муносабат

Расмий муносабат


“Потребитель Бухара плюс” телеграм каналида 76-сонли автобус йўналишида ҳаракатланувчи Исузу русумли, давлат рақам белгиси 80/106ZAA бўлган автобусда ўриндиқлар олиб ташланганлиги тўғрисида эълон қилинган мурожаат бўйича Расмий изоҳ.

Бошқарма ходимлари томонидан ушбу мурожаат 76-сонли йўналишда хизмат кўрсатувчи "Афросиёб савдо транс сервис" масъулияти чекланган жамияти раҳбари иштирокида ўрганилиб, автобусга ўриндиқларни ўрнатиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бундан ташқари ушбу ҳолатни корхонанинг барча ҳайдовчилари иштирокида кўриб чиқиб, келгусида ҳайдовчилар билан бундай ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.

Report Page