Расмий муносабат

Расмий муносабат


Жорий йилнинг 2 май куни интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан муносабат.

Mазкур ҳолат 2021 йил 24 апрель куни соат 22:00 лар атрофида Чироқчи тумани Мустақиллик кўчаси туманнинг дехқон озиқ-овқат бозори ёнидаги автошохбекатда содир бўлганлиги аниқланди. 

Жумладан воқеа содир бўлгандан сўнг ўзини Шаҳрисабз тумани Хожимайдон қишлоғида яшовчи Н.Т деб таништирган фуқаро ИИО ФМБ навтбатчилик қисмига телефон қилиб, ўзига нотаниш бўлган шахс ҳеч бир сабабсиз хақорат қилиб, уриб тан жарохати етказганлиги ва унга нисбатан чора кўришни сўраб мурожаат қилган. 

Мурожаат туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмида қайд қилиниб, тезкор тергов гуруҳи томонидан ходиса жойи кўздан кечирилиб, жабрланувчининг баданидаги тан жарохатларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган ва тегишли хужжатлар процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан номалум шахсга нисбатан Ўзбекситон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши юзасидан ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Report Page