Расмий муносабат

Расмий муносабат


2021 йил 23 апрель куни Чироқчи тумани “Қумдарё” МФЙ Оқтўнли қишлоғида яшовчи бир гуруҳ аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга қатнаб ўқиш учун қийналаётганлиги, фарзандларини Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориши учун “Қарши -Самарқанд” автомобил йўлидан кесиб ўтишлари хавфли эканлиги боис, "Хўжаобод" МФЙ Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи “Қарши-Самарқанд” йўлини тўсиб, автомашиналар ҳаракатланишига тўсқинлик қилганлар. Натижада А-378 автомобил йўлида қисқа муддатга автомашиналарнинг ҳаракатланиши тўхтаган. 

Бунга 2021 йил 21 апрель куни “Исузу” русумли юк машинаси А-378 “Самарқанд-Ғузор” йўлидан Самарқанд вилояти томонга ҳаракатланиб келиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёдалар йўлакчасидан кесиб ўтаётган вояга етмаган, Чироқчи тумани “Хўжаобод” МФЙда яшовчи, Чироқчи тумани ХТБга қарашли 140-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Д.Э.ни уриб юборганлиги, натижада вояга етмаган Д.Э. оғир тан жароҳати олиб Чироқчи тумани “Кўкдала” шифохонасида вафот этгани сабаб бўлган. Фуқаролар қишлоқ ҳудудидан мактаб қуриб беришни сўраган. 

      Мазкур юз берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Чироқчи тумани Дарча қишлоғида яшовчи,“Исузу” русумли юк машинаси ҳайдовчиси Б.Эшматовга нисбатан 21.04.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳолат бўйича Чироқчи тумани мутасадди раҳбарлари фуқаролар билан учрашиб, “Қумдарё” МФЙ ҳудудида қурилаётган мактабнинг қурилишини тезлаштириш ва жорий йилнинг 1-сентябр кунига қадар янги мактаб қуриб топширилиши бўйича керакли чора-тадбирлар белгиланган.


Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Report Page