Расмий муносабат

Расмий муносабат


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган "Оломон ЙПХ машинасини қуршаб олди ва ходимларни тортиб чиқарди" номли видеотасвир юзасидан расмий муносабат

Жорий йилнинг 26 апрел куни соат тахминан 17:30ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан туман марказидаги “Озиқ-овқат деҳқон” МЧЖ бозори атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда автомашиналар тирбандлигини олдини олиш мақсадида патруль махсус автомашинаси овоз кучайтиргич мосламаси билан хизмат олиб борилган. 

Шу жараёнда фуқаролар хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатган. Улардан бири патруль автомашинасини олд ўриндиғида бўлган ЙПХ катта инспектори Б.Каримовни хизмат кийимининг пагони, боди камераси ва кўкрак нишонини юлиб олган.

Ходимлар томонидан қўшимча кучлар чақиртирилиб, жамоат тартиби тикланган.

Ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатган фуқаролар Ш.Б., Н.Б., Н.Д. ва Қ.А. шахси аниқланиб, ҳозирда уларга нисбатан Чироқчи туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчиларнинг уч нафари ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати




Report Page