#Расмий муносабат
Яқинда ижтимоий тармоқларда “...Шу яшнаб турган халойиққа соя салқин бериб халқни талайдиганларни ҳам қўлидан келмайдиган ҳордиқ бериб турган ёш дарахтларни кесишни буюрган хор бўлсин!..” мазмунида тарқалган маълумот юзасидан Самарқанд шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назорат бўлими шуни маълум қиладики, Самарқанд шаҳрининг Суғдиёна массиви 4-сон туғруқхона қаршисидаги мазкур дарахтлар қуриб қолганлиги ва ҳаракатдаги автоуловларга, йўловчи фуқаролар ҳаётига бўлган хавфлилик даражаси юқори бўлганлиги сабабли, 2019 йил Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан йўлланган мурожаат хатига асосан, назорат бўлими томонидан ушбу дарахтлар қуриганлиги инобатга олиниб 2019 йилда берилган экология хулосасига биноан, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда Ободонлаштириш бошқармаси томонидан кесилган.


Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
Каналга қўшилинг👇👇
https://t.me/econewssamarqand