Расмий муносабат

Расмий муносабат


Бугун 22 апрель куни соат 07:07 да Қарши тумани Истиқлол МФЙ Дашт қишлоғи ҳудудида жойлашган "National Food Market" MCHJ номли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ҳайдовчи Э.Б га тегишли бўлган "NEXIA" автомашинаси билан  портлаш содир бўлган. Воқеа жойига тергов тезкор гуруҳи етиб бориб, ҳодиса жойи кўздан кечирилмоқда .

Натижада бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, газ қуйиш шохобчасида ишчи бўлиб ишлайдиган бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага тушган.

Мазкур ҳодисани келиб чиқиш сабаблари тергов тезкор гуруҳи томонидан ўрганилмоқда, ҳолат юзасидан батафсил маълумот тақдим этилади.

Ҳурматли фуқаролар, бошқарувингиздаги автотранспорт воситаларини техник созлигини доимий равишда назорат қилинг!

 

Қашқадарё вилояти Ахборот хизмати.