Расмий муносабат

Расмий муносабат

Бандихон туман ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

📍Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманига эга борми? махалланинг томарқаларини сув босиб кетмоқда” мавзусида тарқалган мурожаат юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ;

Бандихон тумани ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни билдиради:

Бугун, Бандихон туман ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари ёрдамчиси Д.Турдиев бошчилигида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, туман ҳокимлиги юристи Б.Тошқулов, туман кадастр бўлими маъсул ходими, туман агроинспекция бўлими бошлиғи Ш.Жумаев, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Т.Алланиёзов ва “Полвонтош” МФЙ раиси Ю.Маматалиев билан биргаликда Бандихон тумани “Полвонтош” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Юлдуз Худойназарованинг ушбу мурожаати жойига бориб ўрганилди.

Фуқаро мурожаати бориб ўрганилганда; “Бандихон шаршара” фермер жўжалигига тегишли ер майдонига аҳоли хонадонлари ён- атрофларидан Оққопчиғай канали орқали оқава сув келиши ва фуқаро томорқасининг айрим ҳудудларини мурожаат қилган вақт сув босгани маълум бўлди.

Фуқаронинг мурожаати, инобатга олиниб, ўз касбига маъсулиятсизлик билан ёндашган, туман Ирригация бўлими маъсулларига тегишли тартибда қонун доирасида чора кўрилишини маълум қиламиз.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ

👉 https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati


Report Page