Расмий муносабат

Расмий муносабат

Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Бугун "Бухара инфо" телеграмм каналида эълон қилинган туркум фотоайбномалар ҳақиқатда ҳам Бухоро вилоят юқумли касалликлар касалхонасининг энг эскирган биноси ҳисобланади. Бино 1984 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда шифохонанинг орқа тарафида қолиб кетган ягона бир қаватли даволаш корпусидир. Чеккада бўлгани учун бошқа корпуслардан изоляция қилишга қулайлиги ҳисобга олинган ҳолда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар шу ерга ётқизилмоқда. Бино эскилигига қарамасдан ичкаридаги палаталарда COVID-19 беморлари учун барча шароитлар стандарт талабларга мос ҳолда яратиб қўйилган.

Ушбу бинони капитал таъмирлаш давлат Инвестиция дастурига киритилган ва бу иш шу йил май ойида амалга оширилиши режалаштирилган.

 Шуни ҳам айтиш керакки, БВЮКК да қурилиш ва таъмирлаш ишлари кейинги йилларда босқичма-босқич жуда катта кўламда олиб борилди. Бунга муассасанинг сиз суратларда кўриб турган бинолари ва ички кўринишларидан ҳам ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Маъмурият фотоайбномадаги кўриниш муассасанинг таъмирталаб сўнгги биноси эканлигини билдирган ҳолда яқин орада бу ҳолат бартараф этилишини маълум қилди.


Вилоят ССБ Ахборот хизмати

Report Page