Расмий муносабат

Расмий муносабат


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар юзасидан муносабат. 2021 йил 05 апрель куни Қарши шаҳар Арабхона МФЙ Янгибоғ кўчасида яшовчи фуқаро Х.Ш.нинг хонадонида эшак ҳайвонларини фуқаро Х.Ж. сўяётганлиги вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида аниқланди.

Текширув давомида хонадондан бўғизланган эшаклар ва унинг  ажратилган терилари, уйнинг хоналаридан бирида эшак гўшти деб гумонланган сўйилган лаҳм гўшт маҳсулотлари, 20 дона тирик эшаклар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.   Ушбу эшак ҳайвонларидан қандай мақсадда фойдаланиши ҳақида фуқаро билан суриштирув ишлари олиб борилганда, эшак гўштини сотиш мақсадида сўйишини маълум қилган.

Қарши шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига олинган лаҳм гўшт маҳсулотларини яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланган. Бўлимнинг Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси томонидан берилган экспертиза хулосасида гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги маълум қилинган.

Натижада олинган лаҳм гўшт ва терилар белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан ўтказилаётган текширув натижаларига кўра, қўшимча маълумот эълон қилинади.

 Қашқадарё вилояти Ахборот хизмати


Report Page