Расмий муносабат
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан муносабат. 2021 йил 06 апрель куни Чироқчи туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган ҳабарга кўра, шу куни тумандаги 134-сонли умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Ш.Оққузиев ўзининг фанидан шу мактаб ўқувчиси М.О.га “2” баҳо қўйганлиги сабабли, мактаб ўқувчиси М.О ушбу ҳолатни акаси Х.Б.га айтган. Х.Б. шу куни соат 12:00 ларда иккита таниши билан мактабга келиб, инглиз тили фани ўқитувчиси Ш.Оққузиевнинг ҳаракатидан норози бўлиб, мактаб ҳудудида Ш.Оққузиевга тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмидан белгиланган тартибда қайд этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.