Расмий муносабат

Расмий муносабат


Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларга чора кўрилди


Ижтимоий тармоқларда эшакларни уриб азоб бериш ҳолатлари бўйича тарқалган видеолавҳа юзасидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида ҳолат 2021 йил 20 август куни Чироқчи тумани “Лангар” МФЙда яшовчи А.И. ҳовлисида эшакларга шафқатсизларча муносабатда бўлиб, уларни уриб азоб бергани аниқланди. 


Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қаро қабул қилиш Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судига тақдим этилди ва суд томонидан ҳуқуқбузарни Ўзбекистон Республикас Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми ва 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топиб, фуқаро А.И. га нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва воқеанинг иккинчи иштирокчиси вояга етмаган фарзанди Б.С. нинг хатти-ҳаракати учун ҳам А. И. га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (икки юз етмиш минг сўм) миқдорида жарима жазоси белгиланди.


Шу ўринда барча юртдошларимиздан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлмасликни сўраган ҳолда ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик муқаррар эканини эслатиб ўтамиз


Report Page