Расмий муносабат

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан муносабат.
2021 йилнинг 10 январь соат 21:15 ларда номаълум шахслар ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, қўлларига қўлқоп, бошига қора рангли бош кийим (шапка) кийиб, юзларига ниқоб таққан ҳолда, Қарши тумани, “Кўчкак” МФЙ, Тинчлик кўчасида яшовчи М.Пнинг яшаш уйи ҳовли девори орқали ошиб ўтиб ғайриқонуний равишда кириб, уйда бўлган М.П ва унинг қизи К.Фга “Россиядан келган пул қани” деб, уларга ҳужум қилиб, ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, қўлларини қайириб ерга йиқитиб олиб, уларга қаршилик қилган К.Фни юз, кўз ва бош соҳаларига қўлларини мушти билан бир неча маротаба уриб, хона ичида бўлган аёллар рўмоли ва ўзлари билан олиб келган скотч билан қўл ва оёқларини боғлаб, оғзини скотчлаб, уларга пул бермаса ўлдириб кетиш билан қўрқитиб, хона ичида қулфланган ҳолда турган металл сейфни очдириб, сейф ичидан 3.200 АҚШ доллар, 5 млн сўм пулларини ҳамда 4 дона турли хилдаги тилла тақинчоқларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан 10.01.2021 йилда Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-кисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилган.
Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, Қарши шаҳар, Бўстон МФЙ, Бўстон кўчасида яшовчи Х.А мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган ва унинг кўрсатмалари асосида ҳодиса содир бўлган жой текширилганда, мазкур жиноятни Қарши шаҳар, Каманди МФЙ, Маърифат кўчасида яшовчи Э.Х ва Қарши шаҳар, Бўстон МФЙ, Тошқўрғонда яшовчи Б.Шлар билан биргаликда содир этганини маълум қилган.
Мазкур жиноят иши бўйича Э.Х гувоҳ тариқасида сўроқ қилинганда, у мазкур жиноятни танишлари Х.А ва Б.Шлар билан биргаликда содир этганлигини билдирган.
Ш.Б гувоҳ тариқасида сўроқ қилинганда, у мазкур жиноятни Х.А ва Х.Элар билан биргаликда содир этганини ўз кўрсатмасида тасдиқлаган
Жиноят иши бўйича фуқаролар Э.Х, Х.А. ва Б.Ш лардан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, жабрланувчилар Ф.К ва М.Пларга видеотасвирга тушириш орқали таниб олиш учун кўрсатилганда, такдим қилинган тилла тақинчоқлар орасидан ўзларига тегишли бўлган тилла тақинчоқларни таниб олишган.
07.04.2021 йил соат 01:40 да Ш.Б ва шу куни соат 02:20 да Э.Х Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, Қарши тумани ИИБ ВСХга жойлаштирилган.
Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.