Расмий муносабат
Qaraqalpaqstan kadastrИжтимоий тармоқларда Беруний тумани “Тинчлик” ОФЙ Тоза боғ ахоли манзилида яшовчи фуқаро Г.Қаландарованинг мурожаати тегишли тартибда ўрганилиб қуйидагилдар маълум бўлди.
Фуқаро Г.Қаландарованинг яшаб турган жойига қайн отаси Х.Ҳўжанапесов номига Беруний тумани филиали (аввалги Б.Т.И даврида) томонидан 1990 йиллари техник инвентаризация ҳужжати берилган. Мазкур ҳужжат, уша пайитда ўлчов (хатлов) натижасида аниқланган амалда фойдаланиб турган 2653 кв.метр ер участкасига ва қурилиш ости майдони 194.31 кв.метр бўлган турар жойига берилган. Лекин шу кунгача ушбу ер майдонга ва турар жойига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим этилмаган.
Фуқаро Г.Қаландарова мурожаатида қишлоқ ҳўжалиги экинларини экип фойдаланиб келаётган таморқа ерининг қўшниси У.Нуруллаев томонидан эгаллаб олиниб, турар жой қурилганлигини маълум қилган.
Ўрганишлар натийжасида ҳақиқатдан ўзбошимчалик билан эгаллаб фойдаланиб келаётган ерга 2016 йили ўзбошимчалик билан янгидан 3 хонали турар жой қурган ва мурожаатчининг ўзбошимчалик билан эгаллаб экиб фойдаланиб ўтирган ернинг 90 кв.метр ер майдони қисмига ўтган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августтаги “2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисида” ги 251-сонли қарори асос У.Нуруллаевга 2017 йил 29-сентабрьда Беруний тумани ҳокимининг қарори билан 3 хонали турар жойига мулк ҳуқуқи ва 0.1485 га ер участкасига мерос этиб қолдириладиган умирбод эгалик қилиш ҳуқуқи эътироф этилади.
Ҳозирги кунда ушбу турар жой Беруний тумани давлат нотариал идорасининг 2017 йил 11 ноябрдаги совға шартномасига асосан У.Нуруллаевнинг ўғли Нуруллаев Шермат Уразбаевичнинг номига 0.1485 га ер участкасига ва 76.67 кв.метр бўлган турар жойга бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтган.
Фуқаро Г.Қаландарова ўз меҳнати ва ҳисобидан ўғли учун қурган турар жойига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сонли Фармонига асос, бир марталик умумдавлат акцияси доирасида мулк ҳуқуқини эътироф этишни сўраб Давлат ҳизматлари маркази орқали туман ҳокимлигига мурожаат этган.
Ўзбошимчалик билан қурилган жойларга мулк ҳуқуқини эътироф этишни ташкил қилиш бўйича туман комиссиясининг хулосасига асосан низо борлиги асос қилиниб мулк ҳуқуқини эътироф этиш рад этилган.
Фуқаро Ш.Нуруллаев, фуқаро Г.Қаландарованинг ўзбошимчалик билан қурган турар жойининг, унинг ер участкасига ўткан қисмини буздириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судига даъво ариза кириткан ва суднинг 2019 йил 18 февралдаги қарорига асос Ш.Нуруллаев ер участкаси ҳудудига ўзбошимчалик билан қурилган турар жойи қисми буздирилиши белгиланган.
Хозирги кунда юқорида кўрсатилган ўзбошимчалик билан қурилган турар жой биноси мажбурий равишда бузилган.