Расмий муносабат

Расмий муносабат


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видео тасвир юзасидан муносабат. “Қашқадарёда 8-синф ўқувчиси ҳомиладор бўлди. Қизнинг онаси воқеада ўз қариндошларини айбламоқда” сарлавҳали мақола чоп этилган.

Унда Қамаши тумани, Чим маҳалласида жойлашган мактаб ўқувчиси C.C. 2019 йил 8-синфда таҳсил олаётган пайтда ўзининг тенгдоши Н.Ш билан жинсий алоқа қилиб, ҳомиладор бўлиб қолгани, жиноят содир этган шахс орадан шунча вақт ўтган бўлса ҳам жазога тортилмаганлиги баён қилинган.

Аниқланишича, ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йил 6 март куни Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов давомида, Н.Ш ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаганлиги сабабли, ЖПКнинг 84-моддасини 1-қисми 7-бандига кўра айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини ҳаракатдан тугатилган.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Report Page