Расмий муносабат

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар юзасидан муосабат.
2022 йил 17 март куни соат 07:15 ларда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Қўштепа қишлоғи ҳудудидан ўтувчи халқарао аҳамиятга эга бўлган А-378 Самарқанд-Ғузор автомобил йўлининг 136 кмда Исузу ҳамда Камаз русумли юк автмошиналари иштирокида Йўл транспорт ходисаси содир бўлган.
Ушбу йўл транспорти ходисаси натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, транспорт воситаларига зарар етган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати