Расмий муносабат

Расмий муносабат


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан расмий муносабат.

2022 йил 08 март куни соат 08:00 ларда Қамаши тумани “Бадахшон” МФЙда яшовчи фуқаро Х.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасида Қамаши деҳқон бозори ёнидан ўтган кўчадан “Ҳунарманд” савдо мажмуаси томон ҳаракатланиб бориб, фуқаро Ҳ.С. бошқарувидаги йўл четида тўхтаб турган “Дамас” русумли автомашинанинг ўнг томон эшик қисмига олд томони билан урилган. “Дамас” автомашина ҳайдовчиси Ҳ.С. “Ласетти” русумли автомашина ҳайдовчиси Х.А.га нима сабабдан машинасига келиб урилгани сабабини сўраган. 

Ўзаро тортишувдан сўнг “Дамас” автомашина ҳайдовчиси Ҳ.С. Х.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинанинг эшигини ёпганда эгнидаги чопони чап томон олд эшик ва кузов қисми орасига кириб қолган. Бундан бехабар ҳайдовчи Х.А. “Ласетти” русумли автомашинасини юргизиб кетиб, бироз масофагача Ҳ.С.ни чопони билан тортиб кетган. 

Натижада, “Ласетти” русумли автомашина ҳайдовчиси Х.А. фуқарони судраб юргизиб кетиб, автомашинани тўхтатишда шошиб қолиши натижасида йўлни ўнг томон қисмидан ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.З. ва Р.Ф.га тегишли иккита “Дамас” русумли автомашиналарни орқа ва ён томонларига урилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчи Х.А.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари кўринганлиги сабабли маъмурий тартибда чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар туман ИИБ ЙҲХБга ўтказилган.

Ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page