#Расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Шифокорлар кўчаси ҳудудида янги оқова сув тармоқлари тизимининг тортилишидаги муҳокамага расмий муносабат.
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Нурафшон шахар бўлими Сизга шуни маълум қиладики, Наврўз МФЙ Шифокорлар кўчасида Давлат дастури асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 ва 3 июн кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида Нурафшон шаҳрини тўлиқ оқова сув тармоқлари билан яхшилаш мақсадида, 4000 м3 ли оқова сув тозалаш иншоотини қуриш ҳамда 30,7 км узунликдаги оқова сув тармоғини қуриш режалаштирилган. ПК 4067-сонли карорига асосан 2019-2022 йиларда қурилиши режалаштирилган, хозирда жами: 30,2 км оқова сув қувури тортилган. Наврўз МФЙ Шифокорлар кўчасида лойиха асосида 800 метр оқова сув қувури ётқизилиши бўйича "Global Nur" МЧЖ қурилиш ташкилоти иш олиб бормоқда. Ер ости сувлари яқинлиги туфайли иш режасидан ортиқча вақт талаб қилмоқда. Хозирги кунда Наврўз МФЙ Шифокорлар кўчасида истиқомат қилувчи ахоли хонадонларига зарар бермаслиги учун ер ости насосини ўрнатиш ишлари якунланди. Ер ости сувлари насос орқали тортилиб, қурилиш ишлари давом эттирилади.
Юқоридагиларни инобатга олган холда, қурилиш ишлари тез орада якунлангандан сўнг Наврўз МФЙ Шифокорлар кўчасидаги асфальт қопламалари тўлиқ тиклаб берилади.
"Тошкент сув таьминоти" МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими томонидан барча ишлар назоратга олинган.