Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда "Сурхандарё вилояти Бандихон тумани Пахтакор махалласида опен бюджетда ютилган йўл асфальти" мавзусидаги тарқалган видеомурожаат бўйича РАСМИЙ МУНОСАБАТ:
Бандихон тумани ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни билдиради:
Бугун туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ш.Хайдаров, туман ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари М.Юнусов, "Сурхондарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДМ техник назоратчиси Ш.Шопулатов, маҳалла раиси, фуқаролар ҳамда “Паҳтакор” маҳалласи "Ашурхон" кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро А.Мамадаминов билан биргаликда мурожаати жойига бориб ўрганилди.
Ўрганиш ишлари давомида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарори ижроси юзасидан “Ташаббусли бюджет” дастури 2023 йил 2-мавсумда ғолиб деб топилган туманнинг “Пахтакор” маҳалласининг “Дўстлик” ва “Ашурхон” кўчаларининг 2,6 км қисмини асфальт қилиш лойиҳасида ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтказилган тендер савдолари натижасига кўра пудратчи “Сурхон Сервис Барака” МЧЖ ғолиб деб топилиб, ҳозирда ишлар бошланган.
Пудратчи “Сурхон Сервис Барака” МЧЖ томонидан 2024 йил 25 январь куни ушбу лойиҳада асфальтлаш ишлари амалга оширилиб, об-ҳаво ноқулай келганлиги сабабли асфальтлаш ишлари тўхтатилган.
Асфальт қилинган йўлнинг 34 метр қисмида намгарчилик кузатилганлиги сабабли, ушбу қисмида бажарилган сифатсиз ишларни қайта амалга ошириш бўйича пудратчига жорий йилнинг 29 январь куни берилган бажарилиши мажбурий бўлган “ЁЗМА КЎРСАТМА” нинг ижроси туман прокуратураси назоратга олинган.
Муаллифга ҳамда фуқароларга аниқланган камчиликларни ҳамда лойиҳани ўз вақтида сифатли бажарилиши алоҳида назоратга олинганлигини маълум қиламиз.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👉 https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati