Расмий муносабат
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими шуни маълум қиладики, ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Шифокорлар кўчаси ҳудудида янги оқова сув тармоқлари тизимининг тортилиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Хақиқатдан ҳам Наврўз маҳалласи 2021 йил “Обод маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1-3 июн кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ҳамда Давлат дастури асосида Нурафшон шаҳрини тўлиқ оқова сув тармоқларини яхшилаш мақсадида 2019-2022 йилларда 4000 м3ли оқова сув тозалаш иншоотини ҳамда 30,7 км узунликдаги оқова сув тармоғини қуриш ишлари режалаштирилган. Ҳозирда жами 30,2 км оқова сув қувури тортиш ишлари якунланган бўлиб, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Шифокорлар кўчасида 800 метр оқова сув қувури тортиш ишлари якунланиш арафасида. Мазкур ишлар жорий йилнинг январ ойи охирига якунланиши режалаштирилган. Оқова сув қувури тортиш ишлари тугатилгандан сўнг Шифокорлар кўчасининг бузулган қисми тўлиқ асфальт қопламаси билан тиклаб бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилади.
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Нурафшон шахар бўлими келтирилган ноқулайликлар учун шаҳримиз аҳолисидан узр сўрайди
“TOSHKENT SUV TA’MINOTI” МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими