Расмий муносабат

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар юзасида расмий муносабат.
2021 йил 27 декабр куни соат 19:00да Нишон тумани Ширинобод МФЙда яшовчи П.Т ўзининг бошқарувида бўлган "Нексия" русумли автомашинасида "Нишон-Талимаржон" автомобил йўлининг 25км.да таъмирлаш ишлари олиб бораётган Нишон тумани Йўлларидан фойдаланиш УК йўл бўлими ишчиси С. И ни уриб юбориб ЙТХ содир қилган С. И олган тан жарохати оқибатида воқеа жойида вафот етган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нишон тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда