Расмий муносабат

Расмий муносабат


Ижтимоий тармоқда тарқалган видеотасвир юзасидан расмий муносабат


Жорий йилнинг 1 январь куни соат 13:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 "Термиз-Тошкент" автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган А.М. "Cobalt" русумли автомобилда Об-ҳаво ёмғир ёғаётганлигини инобатга олмасдан тезлик билан ҳаракатланиши оқибатида, руль бошқарувини йўқотиб бетон тўсиққа урилган.


Ҳодиса натижасида, ҳайдовчи А.М. ҳамда ушбу автомобилда бўлган тўрт нафар йўловчилар олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этишган.


Мазкур ЙТҲ юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.