Расмий маълумот: Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан

Расмий маълумот: Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан

Ички ишлар вазирлиги

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси