Расмий маълумот
kr iivРасмий маълумот
2021 йил 01 декабрь куни соат 12:40 ларда, Нукус тумани “Тақиркул” ОФЙ худудидан утган 4Р-176 Нукус шахар-Чимбой-Тахтакупир автомобиль йулининг 21 км.да
Ҳайдовчи- Қораузак тумани “Бердақ” ОФЙда яшовчи 1992 й.т П.А исимли хайдовчи “Кобальт” русумли д.р 95V680JA бўлган автомобилини ғарбдан шарқ томонга катта тезликта бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йуқотиб, ушбу йулнинг қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган “Кобальт” автомобили билан туқнашиб ЙТХ содир этган.
Ҳайдовчи- Кегейли тумани “Баханшаклы” ОФЙда яшовчи 1992 й.т Е.П исимли хайдовчи “Кобальт” русумли 95Z565JA д.р. белгили автомашинасини узининг йули билан шарқдан ғарб томонга бошқариб кетаётганда, қарама-қарши йуналишдан келаётган “Кобальт” автомашинаси келиб тўқнашиб ЙТХ содир қилган.
Натижада: “Кобальт” ҳайдовчиси А.П. “Бош мия ёпиқ жарохати, бош мия лат ейиши, бош мияга қон қуйилиши, кукрак қовурғаси 3-4-5 поғонасининг ёпиқ синиши” ташхиси билан Нукус тумани шифохонасига ётқизилган.
Иккинчи “Кобальт” хайдовчиси хамда йўловчилари жарохат олмаган.
Мазкур ҳолат бўйича: Нукус тумани ИИБ ТГ терговчиси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати.