Расмий маълумот

Расмий маълумот


2024 йилнинг 13 март куни, ижтимоий тармоқларда Миллий гвардия ходими “Шавкат Худайбердиев” томонидан Самарқанд шаҳридаги 54-сон мактабнинг 8 “д” синф ўқувчисининг қўл телефони олиб қўйилганлиги ҳамда ундан давлат тилида сўзлашишни талаб қилганлиги тўғрисида ахборот тарқалган.

Дастлабки ўрганиш натижасида, асли исми-шарифи Худойберганов Шавкат Фаррух ўғли, Самарқанд шаҳридаги 54-сон мактаб директори Г.Т.Шарипованинг 2024 йил 4 мартдаги 51-7-107ДУМ-сон буйруғи билан мактаб “қоровули” лавозимига шартнома асосида ишга қабул қилинганлиги ҳамда “мактаб ишчиси” сифатида ишлаб келаётганлиги аниқланди.

Аниқланишича, мактаб ўқувчиси Д.К., мактаб ички тартиб қоидаларига риоя қилмасдан, шу ўринда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низоми талабларига зид равишда, дарс жараёнида қўл телефонидан фойдаланиб келганлиги ҳамда мактаб ўқитувчиси Ш.Н.Нажмиддиновага нисбатан ҳурматсизлик қилганлиги учун, ўқитувчи томонидан мактаб қоровули Ш.Ф.Худойберганов ёрдамга чақиртирилганлиги аниқланди.

Қоровул томонидан ўқувчининг қўл телефони олиб қўйилган вақтда, уларнинг ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.

Дарслардан сўнг, ўқувчи Д.К.нинг қўл телефони мактаб директори ҳамда мактабга бириктирилган Миллий гвардия инспектор-психологи томонидан ўқувчига қайтариб берилган.  

Ҳозирда, Самарқанд шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Миллий гвардия билан биргаликда мазкур ҳолат ўрганиб чиқилмоқда.

Мактаб маъмурияти ҳамда бириктирилган инспектор-психолог томонидан  мактабнинг ички тартиб қоидаларига риоя этишлари тўғрисида мактаб маъмурияти ҳамда ўқувчилар билан тушунтириш ишлари яна бир бор амалга оширилди. 

Эслатиб ўтамизки, “Хавфсиз мактаб” концепцияси доирасида умумий ўрта таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлашни ташкил этиш юзасидан мактаблардаги “қоровул” лавозимларини келгусида Миллий гвардия тизимига ўтказиш ҳамда идоравий қоровуллик тизимини жорий этиш жараёни бошланди (мазкур борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланмоқда). 

Шу ўринда, республика бўйича умумий ўрта таълим мактабларида хавфсизликни таъминлаш ва бегона шахсларнинг мактаб ҳудудига сабабсиз киришларининг олдини олинмоқда.

(Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари бўйича ҳолатлар электрон илова)

Республика бўйича мактаб қоровули лавозимларини идоравий қоровуллик лавозимларига ўтказиш жараёнида, уларни муносиб номзодлар билан жамлаш ва ўқитиш масалалари алоҳида назоратга олинган






Report Page