Расмий хабар

Расмий хабар

Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати

Жорий йилнинг 11 март куни кечки пайт вилоятда ҳафта давомида об-ҳавонинг мутасил ёғингарчилик кузатилгани оқибатида Бухоро шаҳридаги “Талипоч қалъа дарвозаси” чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми қулаб тушган.

Ҳолат юзасидан, 12 март куни вилоят Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Бухоро минтақавий реставрация маркази масъул ходимлари ва бошқарманинг махсус эскспертларидан иборат Жамоатчилик Илмий маслаҳат кенгаши аъзолари иштирокида жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Унга кўра, XVI асрга тегишли бўлган “Талипоч қалъа дарвозаси”нинг ушбу қисми 2003 йилда қайта тикланган бўлиб, ўтган йиллар давомида қалъа атрофидаги деворнинг чап қаноти ортидаги маданий қатламларнинг чўкиши, қоплама деворларида ёриқлар пайдо бўлиши ҳамда жорий март ойида кузатилган доимий ёғингарчилик деворнинг чўкиши ва қулаб тушишига олиб келганлиги аниқланди.

Шу ўринда, “Талипоч қалъа дарвозаси” жорий йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг манзилли рўйхатига киритилган.

Ҳозирда соҳага тегишли раҳбарлар ва мутахассислар томонидан мазкур объектнинг атрофини ўраб олиш, мазкур ҳуддудда яшовчи фуқаролар ва объектга ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва экспертлар томонидан объектнинг техник ҳолати ўрганилиб, уни тез фурсатда қайта тиклаш чораларини кўриш борасидаги тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Бухоро вилоят маданий мероc бошқармаси матбуот хизмати

Report Page