Расмий МУНОСАБАТ

Расмий МУНОСАБАТ


2024 йил 13 июлъ куни соат 17:00 ларда, Ш.Рашидов тумани Бўстон МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-37 “Жиззах ш-Чимқўрғон к-4Р-36” автомобиль йўлининг 05 км.да, Жиззах вилояти Зафаробод туманида яшовчи 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Нексия-1 русумли автомашинасини “Жиззах-Зафаробод” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтда, қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида истиқомат қилувчи 1987 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Дамас русумли автомашинасининг йўналишига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Ушбу йўл-улов ҳодисаси натижасида Дамас русумли транспорт воситаси хайдовчиси олган тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филялининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Хозирда ушбу ЙТХ юзасидан Ш.Рашидов тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page