Рамазон ойининг улуғ кунларида Андижонда нохуш воқеа юз берди...

Рамазон ойининг улуғ кунларида Андижонда нохуш воқеа юз берди...

Мурожаатга муносабат


Рамазон ойининг улуғ кунларида нохуш воқеа юз берди, 2020 йил 20 май куни Андижон шахрининг Янги бозор ҳудуди юқори томонлар қисмида Бизнес коллежи олдида Бобур шоҳ кўчасида велосипедда келаётган фуқаро йиқилган, шунингдек атрофдаги инсонлар томонидан ушбу кўнгилсиз ҳолат видео тасвирга олиб ижтимоий тармоққа берилган, ушбу ҳолатда гўёки тез ёрдам машинаси келмаётганлигидан шикоят қилинган.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилоят филиали директори, вилоят суд-тиббий экспертиза бюроси бошлиғи, Ички ишлар бошқармаси вакиллари, Вилоят Ҳокимлиги маъсуллари иштирокидаги тезкор ишчи гуруҳ томонида ҳолат атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида 2020 йил 20 май куни соат 12:10 га яқин Андижон шаҳрининг  Бобур шоҳ кўчасида эркак киши велосипеддан йиқилган, хушсиз ётган.

Ушбу нохуш ҳолат бўйича 2 та қўнғироқ (соат 12-10 да эркак кишининг хабари- телефон+998-94-***0177 ва соат 12-23 да аёл кишининг хабари телефон+998-97-***-7644) тез ёрдам бўлимининг компьютерида овозли хабар ҳолатида ёзиб олинган, ҳавола қилинади.

1 қўнғироқ вақти ва овозли хабар қайд этилиши
2 қўнғироқ вақти ва овозли хабар қайд этилиши

Соат 12-10 минут ўтганда Андижон тез тиббий ёрдамга телефон қилинган, суҳбат 12-11 гача давом этган ( Тез ёрдам бўлимининг компьютеридан 1-расм ва аудиоёзув илова қилинади), 12-14 да тез тиббий ёрдам машинаси чақирувни қабул қилиб олиб ва йўлга чиқаётганлигини хизмат ёзув камераларидан кўриш мумкин. Чақирувни қабул қилган тез тиббий ёрдам диспетчери врач Каримов Исмоил бошчилигидаги тез тиббий ёрдам бригадасига 12:14да етказган.

Тез ёрдам машинаси соат 12-23 минутда ўтганда тез ёрдам воқеа жойига етиб боради (ижтимоий тармоқдаги видеоёзувда тез ёрдамга 2 хабар бераётган аёлнинг овозлари, тез ёрдам машинасининг келганлиги кўриш мумкин, 2-расм ҳавола қилинди).

https://youtu.be/oQkNBKD_Hl4 - 1 қўнғироқ (https://t.me/andijonvssb/4234) овозли хабарни тинглашингиз мумкин.

https://youtu.be/TKzTay5C5Dg 2 қўнғироқ (https://t.me/andijonvssb/4235) овозли хабарни тинглашингиз мумкин.


(Тез ёрдам машинасининг етиб бориш йўли харитаси) https://yandex.uz/maps/10329/andijan/?from=tabbar&ll=72.373788%2C40.759074&mode=routes&rtext=40.770106%2C72.367013~40.749161%2C72.360373&rtt=auto&ruri=ymapsbm1%3A%2F%2Forg%3Foid%3D81264980166~ymapsbm1%3A%2F%2Forg%3Foid%3D33145647208&source=serp_navig&z=14.73)

Минг афсуслар бўлсинким, тиббиёт ходимлари томонидан хушсиз ётган номаълум шахс кўрилганда, ўлим ҳолати белгилари аниқлангач, шифокор томонидан ўрнатилган тартибга кўра 12:30да ички ишлар органларига хабар берилган, 12:44да ички ишлар ходими воқеа жойига етиб келган.

Андижон вилоят суд-тиббий экспертиза бюросининг 214-сон билан қайд этилган хулосасига асосан ўлимга сабаб бўлган ташҳис: Сурункали юрак ишемик касаллиги. Юрак тож қон-томирлари атеросклерози. Юрак миокард инфарктидан кейинги кардиосклероз. Юрак чап қоринча мушакларини қон айланишини бузилиши. Ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги. Объектив кўрилганда танасида йиқилиш билан боғлиқ ҳеч қандай жароҳатлар аниқланмаган. 

Фуқаронинг велосипеддан йиқилишига ва ўлимга олиб келган сабаб юракнинг тузатиб бўлмайдиган даражадаги оғир касаллиги эканлиги маълум бўлди.

Фуқаро 1951 йилда туғилган, Андижон шаҳрида яшаган, Яқинларининг сўзига кўра фуқаро илгари юрак хасталиги билан оғриб келган, 2 марта юрак хуружини ўтказган.

Андижон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимида жами 34 та тез тиббий ёрдам бригадалари мавжуд бўлиб, 441 минг 713 нафар фуқароларга хизмат қилиб келмоқда. Меъёр бўйича 100 фоиз автомашиналар билан таъминланган (13 минг аҳолига 1 та бригада). 2020 йил 20 май куни 378 та чақирувларга хизмат кўрсатилган.

Шахсни ҳар қандай ҳолатида хам видеотасвирга олиш, уни ижтимоий тармоқларга жойлаш унинг ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади, жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин, шунингдек тез ёрдам кеч келди деб асоссиз хабар бериш мумкин эмас, ушбу кўнгилсиз воқеага тез ёрдам бригадасининг кеч ёки ўз вақтида келмаганлигини сабаб бўла олмаслигини хаммамиз яхши тушунамиз, инсоннинг ҳар бир нафасининг охирги ёки охирги эмаслигини фақатгина Яратган ҳал қилади.

Воқеа жойида тез ёрдамга хабар берган фуқароларга миннатдорлик билдирамиз, шунингдек аҳолининг хушсиз ётган ҳолатдаги фуқаро билан бўлган даврдаги ҳаяжони - ҳар қандай вақт ўтиши кўп вақт ўтиб кетгандек туюлганлигини тўғри тушунамиз. Аммо ҳушсиз ётган фуқарони видеотасвирга олиш, уни ижтимоий тармоққа жойлаш ўрнига ҳар қандай автомашинада беморни тиббиёт муассасасига тезроқ етказиш мақсадга мувофиқ бўлар эди, бизнинг меҳрибон халқимиз орасида ўз машинасида ҳар қандай беморни тезлик билан тиббиёт муассасасига етказишни савоб билгувчилар кўплигини ҳаммамиз яхши тушунамиз.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси марҳумнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилади.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати


Report Page