Рамазон ойида муҳтож, боқувчиси йўқ аҳолига кўмаклашиш ишлари давом этмоқда

Рамазон ойида муҳтож, боқувчиси йўқ аҳолига кўмаклашиш ишлари давом этмоқда

https://t.me/aoka_uz

АОКАда ўтказилган брифингда "Вақф" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров Рамазон ойининг биринчи ҳафтасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Халқимиз Рамазон ойида  савобли ишларга одатдагидан кўра кўпроқ эътибор қаратиб, жамиятдаги муҳтож, боқувчиси йўқ ҳамюртларимизга ёрдам қўлини чўзиб, уларнинг қалбларига қувонч улашишга интиладилар.

Вақф фонди ҳам ушбу муборак ойда ўз хайрия лойиҳалари кўламини янада кенгайтириш мақсадида, режали тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, “Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида, ўтган ҳафта давомида:

–       Республикамиз бўйлаб 320 та оилага 51 810 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;

–       Моддий кўмакка муҳтож 44  нафар фуқароларга 53 600 000 сўмлик пул маблағлари;

–      ҳамда 500 ортиқ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхонлари ёзилди.

Мазкур хайрияларга ҳисса қўшиб келаётган барча саховатпеша ҳамюртларимизга  Аллоҳ таолодан ажр ва мукофотлар сўраб қоламиз.

Сўзим сўнгида, ҳар бир қилинган эҳсон учун ўндан етти юз баробаргача ажр бериладиган Рамазон ойи давомида,  “Вақф” фонди турли йўналишлардаги хайрия тадбирларини давом эттиради ва бу йўлда сахий ва савоб талабидаги инсонларни ҳамкорликка чорлаб қоламиз!


Report Page