Рамазон ҳайити – хурсандчилик айёми 

Рамазон ҳайити – хурсандчилик айёми 

muslim.uz

Рамазон ҳайитини дунёдаги миллионлаб мусулмонлар қатори юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳам катта шодиёна ва хурсандчилик билан ўтказадиган муборак айёмдир. Ушбу кун тутган рўзаларимиз қабул этиладиган, Аллоҳнинг раҳмати ва фазли ер юзига мўл-кўл ёғиладиган, Аллоҳга бандалик ва итоатда қалбларимиз завқланадиган вақтдир.

Шу йил 10 апрель куни эрта тонгда юз минглаб юртдошларимиз Рамазон ҳайити намозини адо этиш учун ўлкамиздаги икки мингдан ошиқ масжидларга қувончу шукроналик ила ташриф буюришди.

Мўмин-мусулмонларимиз бу йилги Рамазон ойи файзли ва баракотли кечгани, кўплаб хайрли ташаббуслар амалга ошганини эътироф этиб, ҳайит намози адо этилгач, Яратган Парвардигордан бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик ато этиб, ибодатларимизни Ўз даргоҳида қабул қилиши ва она Ватанимизни обод, халқимиз ҳаётини янада фаровон бўлиши йўлида дуою илтижолар қилдилар.



Report Page