Рахматуллаев Музаффар Мухаммаджанович Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS) нинг Ёш олимлар Кенгаши аъзоси 

Рахматуллаев Музаффар Мухаммаджанович Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS) нинг Ёш олимлар Кенгаши аъзоси 


Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS)  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият кўрсатувчи йирик халқаро илмий муассасадир.

Бугунги кунда мазкур нуфузли илмий тузилма сайёрамизнинг барча қитъаларидан минг нафардан зиёд етакчи олим, муҳандис ва ихтирочиларни бирлаштириб келмоқда. 2021 йил 17 августда ташкилотнинг янги ёш аъзоларини аниқлаш бўйича ўтказилган сайловда ўзбек олими ана шундай юксак шарафга муносиб топилди. Рахматуллаев Музаффар Мухаммаджанович Марказий Осиёдан янги сайланган олимдир.

М.М.Рахматуллаев 100 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, аҳамиятлиси шундаки, нашрларининг катта қисми юқори импакт-факторли халқаро журналларда чоп этилган.

М.М.Рахматуллаев юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳам бир неча йилдан буён сермаҳсул фаолият юритиб келади. Бугунги кунда шогирдлари орасидан 5 таси PhD илмий даражаларини олишга тайёрланмоқдалар.

Музаффар Рахматуллаев 1982 йилда Наманган  вилояти, Уйчи туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Наманган давлат университетида аспирантурани муваффақиятли якунлаган. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институтида М.Рахматуллаев 2017 йилда профессор Ўткир Абдуллоевич Розиқов раҳбарлигида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Рахматуллаев Музаффар Мухаммаджанович 2020 йилдан буён Математика институти Наманган ҳудудий бўлинмаси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.