Рахимов Али Усмонович

1904 йил Қозоғистон республикасининг Чимкент вилоятида туғилди. Унинг отаси ўз замонасининг илғор инсонларидан бири бўлгани учун ўғлини революцияга қадар рус мактабида ўқитган. Октябрь революциясидан сўнг Чимкентда очилган янги ўрта мактабда Тошкент шахридан келган ёш педогоглар қўлида тахсил олган.
А.У. Рахимов 1920 йилда ўз иш фаолиятини дастлаб Чимкент вилоятидаги Мирзо Улуғбек номидаги I даражали ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлади.
1923 йилда Тошкент шахрига келиган ва Ўрта Осиё Давлат университетининг ишчи факультети 2 курсига муваффақиятли қабул қилинган. 1925 йилда эса мазкур университетнинг қишлоқ хўжалиги факультетига қабул қилинган. Университетда ўқиш билан бирга Тошкент шахрининг “Машраб” номидаги 7 йиллик мактабда ва “Алишер Навоий“ номидаги ўрта мактабларда ўқитувчилик фаолиятини давом эттирди.шу даврларда бўлғуси халқ артистлари Карим Зокиров, Шукур Бурхонов ва бошқалар унинг қўлида тахсил олганлар. “Навои ва Наримонов” техникумда фаолият юритган даврларида бўғуси профессорлар М.А.Азизов ва М.Мирзарахимовлар хам Али Усмоновичдан тахсил олганлар. Али Усмоновичнинг шогирдларидан бўлган М. А. Азизов кейинчалик фармацевтика институтида ректорлик лавозимида фаолият юритган. Улар А.У. Рахимовни устоз деб хисоблайдилар.
1928-1930 йиллар мобайнида А.У. Рахимов бўлғуси профессор А.М. Муртазаев билан биргаликда Самарқанд ўлка аёллар институтида ишлаб,1929-1930 ўқув йилларида шу институтнинг ўқув ишлари мудири вазифасида фаолият кўрсатди.
1932 йилда университетни тугатиб, 1932-1937 йилларда Ўрта Осий давлат университетининг ишчи факультетида хамда биология факультетида ботаника фанидан дарс берди.
1936 йили у Ўрта Осий давлат университети аспирантура бўлимига ўсимликлар анатомия ва морфологияси ихтисослиги бўйича аспирантурага қабул қилинди. Бундан ташқари Низомий номидаги педогогика институтида ботаника кафедрасини ташкил килди ва шу кафедрада мудири сифатида фаолият олиб бордилар. Шу институтида кейинчалик факультет декани лавозимида хам ишлаган.
1937 йилдан бошлаб Тошкент фармацевтика институтини ташкил қилишда асосчиларидан бири бўлиб, шу институтда ботаника кафедрасини ташкил этиб, бир неча ўн йиллар давомида шу кафедрани бошқарди. Кейинчалик у мазкур институтнинг проректор вазифасида фаолият кўрсатди.
1948 йилда Тошкент воҳасида ёввойи холда ўсган ўсимликларни чуқур ўрганиб, илмий ишларини якунлаб номзодлик диссертациясини ёқлади.
А.У.Рахимов ботаника кафедрасида мудирлик лавозимида ишлаш билан биргаликда 2 та номзодлик ишга раҳбарлик қилди ва 80 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳамдир. А.У. Рахимов моҳир педагог, жонкуяр ташкилотчи ва ботаника фанини етакчи ходимларидан бўлиб танилди. А.У.Рахимовнинг олийжаноб мехнатларини давлат томонидан муносиб тақдирланиб, унга “ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи “ унвони берилган.
А.У.Рахимов ёшларнинг жонкуяр ўқитувчиси бўлиб танилган. У ўзининг машғулотларида, маърузаларида ва оддий сухбатларида ўқувчиларини, сухбатдошларини инсонларга хурмат билан қарашга ва Ватанга мухаббат хиссини уйғотишга ва табиатни севишга ўргатди. У ўз талабаларидан катталарни хурмат қилишни асосан ота она ва узтозларни хурмат қилишга ўргатди ва шу рухда ёшларни тарбиялади.
Доцент А.У.Рахимов 1999 йил 6 февралда 95 ёшида вафот этган.