Рафиқасининг умрига зомин бўлди

Рафиқасининг умрига зомин бўлди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 9 март куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшовчи Ж.С. уйида рашк сабаб бирга яшаган рафиқаси М.С.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган.

Натижада аёл 10 март куни касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.С. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page